Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қанча афғонистонлик қочоқ борлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда қанча афғонистонлик қочоқ борлиги маълум қилинди

Айни дамда 150 нафарга яқин афғонистонлик қочқин Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Бу ҳақда АОКАда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев, БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари катта маслаҳатчиси Франк Ремус иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Мен бир нарсани илк бор ОАВга очиқламоқчиман: ўша ваҳимали 14-15 август кунлари Амударёдан сузиб ўтган 150 яқин афғонистонлик Термизда бўлиб турибди. Ўзбекистонда қолаётган афғонистонлик қочқинлар юртига мажбуран қайтарилмайди», — деди Исматилла Эргашев.

Таъкидланишича, Толибон ҳукумати қочқинлар қайтса ва давлатига хизмат қилса, уларни кечиришини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг