Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда сотувчилар товарларни кечиктирса, пеня тўлаш мажбурияти жорий қилинади

Ўзбекистонда сотувчилар товарларни кечиктирса, пеня тўлаш мажбурияти жорий қилинади

Сенат 28 май куни сотувчиларнинг олди-сотди шартномасидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга доир қўшимчаларни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.

Қонунга кўра, агар сотувчи шартномада белгиланган муддатда товарни етказиб бермаса, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисми нархининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши лозим. Пеня умумий суммаси эса топширилмаган товар нархидан ошмаслиги шарт.

Қонунда сотувчининг товарни кечиктириб етказиши оқибатида юзага келган зарар пеня билан қопланиши шартлиги, лекин агар кечикиш истеъмолчининг айбидан бўлса, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилган.

Қайд қилинишича, 2024 йилда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 30,70 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 4,2 мингтаси товарларни ўз вақтида етказиб берилмаслиги билан боғлиқ шикоятлардир. Автомобилларни етказиб беришдаги муддат бузилишлари эса 5,3 мингта ҳолатда қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг