Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан АҚШга янги авиақатнов йўлга қўйилиши кутилмоқда

Ўзбекистондан АҚШга янги авиақатнов йўлга қўйилиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Тошкент ва Майами ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйилиши мумкин. 

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев АҚШга сафари чоғида Майами халқаро аэропортининг маркетинг ва савдо бўйича директори Эмир Пенеда билан учрашган.

Учрашувда Тошкент ва Майами аэропортлари ўртасида мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама этилди, дейилади хабарда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг