Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга сайёҳлар ташрифи салкам 50 фоизга ошди

Ўзбекистонга сайёҳлар ташрифи салкам 50 фоизга ошди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонга сайёҳлар ташрифи салкам 50 фоизга ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-май ойларида 4,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 млн нафарга ёки 48,2 фоизга ошган.

Туристларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти қуйидагича:

Қирғиз Республикаси –1 280,1 минг нафар

Тожикистон – 993,7 минг нафар

Қозоғистон – 889,6 минг нафар

Россия – 334,3 минг нафар

Афғонистон – 199,2 минг нафар

Туркманистон – 142,5 минг нафар

Туркия – 65,8 минг нафар

Хитой – 51,9 минг нафар

Ҳиндистон – 28,5 минг нафар

Италия – 17,4 минг нафар

Бошқа давлатлар – 201,1 минг нафар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг