Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келяпти

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келяпти

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 23-28° атрофида бўлади.

Эртага фақат Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида эса кечаси ва кун давомида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади, бунинг ҳисобига ҳарорат фони иқлим меъёридан 6-9° га паст бўлади ва 21-26° дан юқори бўлмайди.

Якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши бироз эҳтимоли бор. Кечаси ҳаво ҳарорати 10-15° гача пасаяди, кундузи эса 23-28° гача бироз кўтарилади.

27-29 майда республика бўйича баъзи шимолда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг