Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга тўрт ойда 3,1 млн хорижлик турист келди

Ўзбекистонга тўрт ойда 3,1 млн хорижлик турист келди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–апрел ойларида жами 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга келди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 987,9 минг нафарга ёки 46,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича:

  • Қирғизистон — 942,2 минг нафар
  • Тожикистон — 793,9 минг нафар
  • Қозоғистон — 617,2 минг нафар
  • Россия — 240,1 минг нафар
  • Афғонистон — 156,6 минг нафар
  • Туркманистон — 109,6 минг нафар
  • Туркия — 49,4 минг нафар
  • Хитой — 38,1 минг нафар
  • Ҳиндистон — 22,6 минг нафар
  • Италия — 11,1 минг нафар
  • Бошқа давлатлар — 136,8 минг нафар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг