Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларида иккинчи ўринни эгаллашди

Тайландда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Мусобақанинг сўнгги кунларида оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди.
-90 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида икки нафар ўзбекистонлик — Шаҳзодхўжа Шарипов ва Нурбек Муртазаев ўзаро беллашишди. Ғалаба Шариповга насиб этди ва у олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, аёллар ўртасидаги -78 кг вазнда Маржона Кўчимова бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочилар якка тартибдаги беллашувларни 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза жами 7 та медаль билан якунлашди. Бу натижа билан Ўзбекистон терма жамоаси Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Эртага чемпионат доирасида аралаш жамоавий дастур бўйича беллашувлар бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter