Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ёш олим Германия аэрокосмик марказининг оламшумул лойиҳасида иштирок этмоқда

Ўзбекистонлик ёш олим Германия аэрокосмик марказининг оламшумул лойиҳасида иштирок этмоқда

Фото: «UzReport»

Германия аэрокосмик маркази олимлари 149 прожектордан иборат «сунъий қуёш»  яратишгани ҳақида «UzReport» хабар тарқатган эди.

Прожекторларнинг нури бир нуқтага йўналтирилса, ҳарорат Цельсий бўйича 3 ярим минг даражага етади. Қурилма шу қадар кучли эканидан, уни радиацион ҳимояланган бинога жойлаштиришга тўғри келади. Лампалар ёниқлигида хонага кирган одам ўша заҳоти куйиб кетади.

Тадқиқотчиларнинг мақсадларидан бири —  водороддан экологик соф ёқилғи ишлаб чиқариш учун қурилманинг имкониятларини ўрганишдир.

Зафар Исмоилов, Германия аэрокосмик марказида. Фото: «Facebook»

Айтишларича, Германия аэрокосмик маркази ушбу оламшумул лойиҳасида Зафар Исмоилов исмли ўзбекистонлик ёш бир тадқиқотчи олим ҳам қатнашяпти  экан.

Манбанинг қўшимча қилишича, Зафар Исмоилов Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг