Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 5 ойда миллиондан ортиқ Хитой смартфонларини харид қилган

Ўзбекистонликлар 5 ойда миллиондан ортиқ Хитой смартфонларини харид қилган

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 159 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 562,2 минг дона мобиль телефон импорт қилинган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,8 минг дона ёки 2,5 фоизга ошган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп мобиль телефон етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 1 193,9 минг дона;
  • Вьетнам – 304,5 минг дона;
  • БАА – 47,3 минг дона;
  • Ҳиндистон – 15,6 минг дона;
  • Бошқа давлатлар – 0,9 минг дона.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг