Ўзбекистонликлар Италияга мавсумий ишга боради
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Италия Қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобриджида ҳамда «Confagricoltura» вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда ўзбекистонликларни Италия аграр соҳасига жалб этиш бўйича келишувларга эришилди. Хусусан, Миграция агентлиги ва Италиянинг «Associazione Imprese Ortofrutticole» ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.
Келишувга кўра, фуқаролар 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга юборилади. Ассоциация президенти Марко Салви 2026 йилда пилот лойиҳа доирасида 100 нафарни иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.
Таъкидланишича, мазкур ташкилот Италияда мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик компанияни бирлаштириб, фермерликдан экспортгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter