Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

Фото: Маданият вазирлиги.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Ўзбекистон доирачилари" жамоат бирлашмаси раиси Дилмурод Исломов 71 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди

Дилмурод Исломов республика “Зарб кўрик-танлови”нинг ва “Доирачилар фестивали”нинг асосчиси ҳисобланади. 

Шунингдек, доира ижрочилиги санъати бўйича 2014 йилда “Устозлардан доира сабоқлари” тўпламини, 2015 йилда “Махсус чолғу (доира усуллари: устозлар сабоқлари)” ўқув қўлланмасини, “Мозийдан садо” монографияси ва бир қанча илмий мақолаларни миллий ва хорижий журналларда чоп этиб, ёш ижрочиларни устозлар меросидан хабардор этди. 

Шу билан бирга, концерт дастурлари билан 100 дан ортиқ хорижий мамлакатларда бўлиб, ўзбек санъатини оламга танитишга ўз ҳиссасини қўшди. 

Xabar.uz Дилмурод Исломовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг