Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» Бошқаруви раиси Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди

«Ўзбекнефтгаз» Бошқаруви раиси Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси ва Ишчи гуруҳ аъзолари Муборак газни қайта ишлаш заводига ташриф буюриб, заводда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар, жорий ва капитал таъмирга тўхтатилган қурилмаларни таъмирлаш жараёни, ишлаб чиқариш кўрсатгичлари, манзилли дастур лойиҳаларни жойлардаги ижроси бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар билан танишди.

Аҳолига суюлтирилган газ маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида, амалга ошириладиган 2 та инвестицион лойиҳа доирасида модернизация қилиш ва қурилиш-монтаж ишлари ўрганилди.

Янгидан барпо этилаётган 6-сонли элементар олтингугурт ажратиб олиш қурилмасида маълум муддат тўхтаб қолган қурилиш монтаж ишларини давом эттириш ва тез фурсатда тўлақонли ишга тушириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Инвестицион лойиҳаларни кўздан кечирилганидан сўнг, Бошқарув раиси ва Ишчи гуруҳ аъзолари завод қурилмаларида олиб борилаётган таъмир ишларини жойига бориб кўрдилар ва ушбу таъмир ишларини олиб бораётган завод қошидаги «Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси» УК ишчи ходимлари ва раҳбарлари билан учрашдилар. Ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни барқарор узлуксизлигини таъминлаш – энг устувор вазифа эканлигига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги бошқа корхоналарда хам «Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси» УК ташкил этиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2020 йилдаги қурилиш соҳасидаги «Манзилли дастури»га 15 та лойиҳа киритилган бўлиб, бу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш кераклиги ҳамда заводда рақамли бошқарув тизимини жорий этиш ишларини «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ билан биргаликда амалга оширишни тезлаштириш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ташриф давомида завод ишчи-ходимларининг яшаш шароитини яхшилаш, сифатли озиқ-овқатлар билан таъминлашга ҳам эътибор қаратилди. Бор муаммоларни бартараф этиш учун тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг