«Ўзбекнефтгаз»: Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалари мавсумга тайёр ҳолатга келтирилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан «Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалар»ининг техник ва санитария ҳолатини яхшилаш, ташқи кўринишини талаб даражасига келтириш юзасидан амалий натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, «Пахта нефт базаси» МЧЖга қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 27-сонли «Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалар» (ФЁТШ)да қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда хизмат кўрсатишдаги ҳолати тўлиқ ўзгартирилди.
Эслатиб ўтамиз, «Пахта нефт базаси» МЧЖ томонидан давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчи деҳқон-фермер хўжаликларига 12 та ФЁТШ орқали Чиноз, Янгийўл, Оққўрғон, Қуйичирчиқ, Зангиота ва Тошкент туманларида жойлашган 3012 та фермерга ҳамда 3та туманда жойлашган «Агрокластер»ларга дизел ёнилғисини, уларнинг эҳтиёжларига асосан узлуксиз етказиб бермоқда.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter