Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оздириши айтилган маҳсулотда хавфли модда аниқланди

Оздириши айтилган маҳсулотда хавфли модда аниқланди

Озишда ёрдам бериши айтилаётган «FATZORB PLUS Natural Fat&Carbo Binder» маҳсулоти юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби расмий баёнот берди.

«Таркиби 100 фоиз табиий гиёҳлардан тайёрланган, организмга ҳеч қандай зарари йўқ маҳсулотлиги айтилиб, сотилаётган ушбу маҳсулот таркибида кучли таъсир қилувчи сибутрамин моддаси борлиги аниқланди», дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, «FATZORB PLUS Natural Fat&Carbo Binder» маҳсулоти на дори воситаси сифатида на биологик фаол қўшимча (БФҚ) сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг