«Ўзгидромет»дан хушхабар: ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради

Ўтган ҳафта ҳукм сурган кучли жазирамадан сўнг, 7−11 июл кунлари мамлакатимиз бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +36…+41 даражани, 8–9 июл кунлари +33…+38 даражани, 10–11 июлда +31…+36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига бориб ҳарорат +37…+40 даража бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 9–10 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 7 июл куни ҳарорат асосан +39…+41 даража, 8–9 июлда +35…+38 даража, 10–11 июлда +32…+37 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter