Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқ тўлаш муддати узайтирилади

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқ тўлаш муддати узайтирилади

Солиқ кодексининг 408-моддасида назарда тутилган ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ ҳисобот йилининг 1 декабригача амалга оширилишига оид норма қайта кўриб чиқилди ва бу муддат 31 декабрга қадар этиб белгиланди.

Бу ҳақда Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бу имтиёзлар «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонунда ўз ифодасини топган.

«Иш стажига эга бўлмоқчи бўлган ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ижтимоий солиқни тўлаш муддатининг 31 декабрга қадар узайтирилиши бир қатор қулайликларни яратади. Жумладан, ушбу тартиб асосида меҳнат билан банд шахслар базавий ҳисоблаш миқдорида 1 йилда 1 маротаба ижтимоий солиқни тўласа, 1 йиллик иш стажига эга бўлиши мумкин», – дейилади Сенат хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг