Париж марказида йирик портлаш содир бўлди. Қирққа яқин киши жабрланган (видео)
![Париж марказида йирик портлаш содир бўлди. Қирққа яқин киши жабрланган (видео)](http://static.xabar.uz/crop/6/8/720_460_95_689720351.jpg)
Париж марказида кучли портлаш ва унинг ортидан ёнғин содир бўлди. Камида 37 киши жароҳатланган. Тўрт нафарининг аҳволи оғир.
Портлаш шаҳарнинг 5-кварталида, Люксембург боғлари ва Пантеондан унча узоқ бўлмаган жойда, Авлиё Жек кўчаси, 277-уйда жойлашган Париж-Америка академияси биносида содир бўлган.
Маълум қилинишича, портлашдан сўнг зарар кўрган бинонинг деворлари йўлга қулаб тушган. Яқин атрофдагилар эвакуация қилинган.
“5-кварталдаги Авлиё Жек кўчасида портлаш содир бўлди. Ўт ўчирувчилар, полиция ва фавқулодда хизматлар воқеа жойига етиб боришган. Менинг айни пайтда бутун хаёлим жабрланганлар ва уларнинг яқинларида”, – дейди Париж мэри Анна Ҳидалго.
Воқеа жойига икки юздан ортиқ ўт ўчирувчилар, қутқарув хизматлари, шунингдек, Париж мери Анна Ҳидалго ҳам етиб борган.
Портлашга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Прокуратура портлаш сабабларининг икки версияси – “хавфсизлик қоидаларини бузиш” ва “техника қоидаларига эътиборсизлик”ни текширмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter