Пашинян КХШТ ҳақида: Қолишимиздан — кетишимиз ҳақиқатга яқин

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг фикрича, Арманистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзолиги тикланишидан кўра, уни тарк этиши эҳтимоли каттароқ. Пашиняннинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.
«КХШТдан чиқиш эҳтимолимиз, бу ташкилотга аъзолигимизни тиклашимиздан кўра каттароқ», — деди Арманистон бош вазири матбуот анжуманида.
Мамлакат мудофаа вазири Сурик Папикян 15 январдаги баёнотида таъкидлашича, Арманистон де-факто КХШТда ҳеч қандай иштирок этмаяпти, бироқ республика Россия билан муносабатларда ҳеч қайси икки томонлама ҳужжатни бекор қилмаган ва ташкилотни тарк этмаган.
Ўз навбатида, Арманистон ташқи разведка хизмати ўз ҳисоботида 2025 йилда Ереваннинг КХШТга қайтиши эҳтимолини жуда паст баҳолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter