Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

100 млрд сўмдан ортиқ пахта толасини биржа савдоларисиз сотган компанияга чора кўрилди

100 млрд сўмдан ортиқ пахта толасини биржа савдоларисиз сотган компанияга чора кўрилди

Фото: Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида «WHITE GOLD KLASTER» МЧЖ томонидан пахта толасини биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар асосида сотиш ҳолатлари аниқланди.

Маълум қилинишича, корхона 104 миллиард сўмлик 5 минг тоннадан ортиқ пахта толаси маҳсулотини белгиланган тартибга зид равишда биржа савдоларисиз реализация қилган.

Шунингдек, мазкур маҳсулот нархлари биржа савдоларида шаклланган ўртача котировка нархлари билан таққосланганда юқори қўллангани, бунинг натижасида корхона 700 миллион сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори талаблари бузилгани аломатлари билан «WHITE GOLD KLASTER» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Шу билан бирга, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг