Пайариқ туманида содир бўлган оммавий жанжал юзасидан баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда «20 киши дўконга бостириб келиб хужум қилингани айтилмоқда» номли видео тарқалди.
5 июнь куни Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Ғойибота» маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида Пайариқ тумани «Туркибола» маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган Б. ҳамда шу маҳаллада яшовчи 1994 йилда туғилган С. лар ўртасида ўзаро келишмовчилик юз берган.
Оқибатда С. қўлидаги темир бўлаги билан Б.нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида, жанжалда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига хуқуқий баҳо берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter