Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон душман самолётларини Хитой ракеталарида уриб туширди

Покистон душман самолётларини Хитой ракеталарида уриб туширди

J-10C.

Фото: Ruslet - Webnode

Франциянинг Rafale қирувчи самолёти PL-15 такомиллаштирилган ракеталари ўрнатилган Чэнду J-10 қирувчи самолётлари ёрдамида уриб туширилди. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири парламент брифингида баёнот берди.

Ракета (PL-15) ва самолёт (Чэнду J-10) — Хитойда ишлаб чиқарилган.

Таъкидланишича, J-10нинг ҳаво жангларидаги ғалабалари ҳақида Покистон Хитой томонини хабардор қилган.

Rafale қирувчи самолётлари.
Фото: Dassault Aviation

Покистон яқинда бўлиб ўтган тўқнашувларда Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта самолётини, жумладан, Rafale қирувчи самолётини уриб туширди. Rafale тарихда биринчи марта уриб туширилгани ҳақида француз разведкасининг юқори мансабли аноним манбасига асосланиб CNN ҳам хабар берди.

Маълумот учун: Чэнду J-10 — ҳар қандай об-ҳаво шароити учун мўлжалланган кўп мақсадли тўртинчи авлод қирувчи самолёти. Хитойнинг Chengdu Aircraft Industry Group компанияси томонидан лойиҳаланган ва ишлаб чиқарилади. F-10 номи остида экспорт қилинади. Ғарбда «Шиддатли аждаҳо» дея ном чиқарган.

Аввалроқ Покистоннинг J-10C қирувчи самолёти Ҳиндистоннинг Jaguar самолётини PL-15 ракетаси билан уриб туширгани Defence Pakistan томонидан маълум қилинганди.

Ҳиндистон ҳукумати ўзининг учта ҳарбий самолётини Покистон уриб туширганини ОАВ орқали тасдиқлади. Покистон баёнотида эса уриб туширилган ҳинд самолётлари бешта экани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг