Пора эвазига кредит: Андижон ва Тошкентда уч киши қўлга олинди

Андижон ва Тошкент вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар М.Т. ва Х.А. (муқаддам судланган) фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки Андижон филиалида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Э. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳридаги тижорат банкларининг биридан 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter