Евро-2024. Португалия оғир ўйинда чоракфиналга йўл олди
Германияда ўтаётган Европа чемпионатида Португалия Словенияга қарши баҳс олиб борди.
Юлдузли таркибга эга португаллар 120 дақиқа давомида рақиб дарвозасига гол ура олмади. Роналду 105-дақиқада белгиланган пеналтидан берган зарбасини Облак қайтарди. Криштиану кўз ёшларини тия олмади.
Пеналтилар серияда эса Диогу Кошта қаҳрамонга айланди. “Порту” посбони 3 та сейвни амалга ошириб, Португалияни кейинги босқичга олиб чиқди.
Португалия чоракфиналда Францияга қарши баҳс олиб боради.
Евро-2024. 1/8 финал
Португалия — Словения 0:0
Пеналтилар серияси — 3:0.
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Роналду (105).
Португалия – Кошта, Канселу (Семеду, 117), Пепе (Рубен Невеш, 117), Диаш, Мендеш, Фернандеш, Бернарду Силва, Палиня, Витиня (Жота, 65), Леау (Консейсау, 76), Роналду.
Словения – Облак, Стоянович (Вербич, 86), Карничник, Дркушич, Бийол, Балковец, Гнезда-Черин, Элшник (Иличич, 105), Шпорар (Целар, 75), Шешко, Млакар (Горенц-Станкович, 74).
Огоҳлантиришлар: Дркушич (32), Карничник (37), Горенц-Станкович (101), Бийол (106), Балковец (107), Канселу (107).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter