Президент катта ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизларни турмушга бериш муаммосига тўхталди
Оиланинг жамиятдаги роли ва унинг маънавиятини ошириш долзарб масалалардан биридир. Йиғилишда Президент шундай деди:
«Фарзанд тарбияси, келгуси тақдирида ота-онанинг масъулиятини оширишимиз керак.
Мен буни бежиз айтаётганим йўқ. Чунки ҳаётда шу билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда.
Шу ўринда оғриқли бир савол: нима учун ҳали катта ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизларни турмушга бериш ҳолатлари камайгани йўқ?
Афсуски, баъзи оналар қизини имкон қадар тезроқ узатишга ҳаракат қилади. Фарзандининг кўнглида қандай орзу-истаклари, мақсадлари борлиги билан қизиқмайди. Ўқиган, касб-ҳунари бор аёлларини ишлашига йўл бермаётган эркаклар ҳам бор.
Ўз даврида жадид боболаримиз қизларни оилага тайёрлаш, аёлларни миллат тарбиячисига айлантиришга энг муҳим масала деб қараганлар
Буюк маърифатпарвар Абдурауф Фитрат: “Фарзандларимизни яхши хулқ эгалари қилиб тарбиялашимиз учун аввало, миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим”, деб ёзган эди.
Бу даъват бугун ҳам жамиятнинг бош вазифаларидан бири ҳисобланади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter