Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Осиёнинг нуфузли спорт раҳбарларини қабул қилди

Президент Осиёнинг нуфузли спорт раҳбарларини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрел куни Бутунжаҳон сузиш федерацияси раҳбари, Осиё Олимпия кенгаши бош директори Ҳусайн ал-Мусаллам ва Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси биринчи вице-президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни қабул қилди.

Спорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ушбу халқаро спорт ташкилотлари билан амалий ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан шерикликни мустаҳкамлаш, мутахассислар тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда сув спорти турлари учун замонавий ва ҳаммабоп инфратузилма яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда йирик халқаро мусобақалар, Осиё Олимпия кенгаши Ассамблеяси йиғилиши ва Олимпия қўмиталари ассоциациясининг йирик тадбирларини ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг