Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Сирдарёдаги оғриқли муаммоларга тўхталди

Президент Сирдарёдаги оғриқли муаммоларга тўхталди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоятдаги муаммоларга тўхталиб ўтди.

— Бугунги кунда вилоятда 40 минг нафар аҳоли ишсиз. Бунга қўшимча равишда ҳар йили меҳнат бозорига 15 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 30 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

Ваҳоланки, Сирдарёда қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт-логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятлар тўлиқ ишга солинса, ишсизлик деган муаммо умуман қолмайди.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг янги даври Сирдарёдан бошланганидан хабарингиз бор.

«Хонадонбай» ўтказилган хатловлар натижасида, вилоятда 282 минг нафар (33 фоиз) аҳолида сурункали касалликлар аниқланди, — деди Мирзиёев.

Амалдаги давлат раҳбари ушбу муаммоларни ҳал қилишга бугундан киришиш лозимлигини таъкидларкан, Сирдарёни барча соҳалар бўйича жадал ривожлантириш  ва аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсадида беш йиллик дастур лойиҳаси тайёрланганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг