Президент стипендияси соҳиблари учун афзалликлар белгиланди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, таянч докторантлар учун Президент стипендиялари ҳар йили таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.
Президент стипендияси соҳиби бўлган магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
Эндиликда таянч докторантура ва доктарантура таълим шакллари Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter