Президент тожикистонлик маданият ходимини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти «Нури ниёгон» шашмақом ансамбли раҳбари Шуҳратжон Набиевни «Дўстлик» ордени билан мукофотлашга доир фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, Ш.Набиев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, азалий дўстлик, стратегик шериклик ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш борасидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, мақом санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш, ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий меросини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этишдаги фаол иштироки ҳамда муштарак қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда бойитиш йўлидаги ибратли фаолияти учун тақдирланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter