Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профессионал педагоглар ойлиги оширилади

Профессионал педагоглар ойлиги оширилади

Фото: Xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 1 январдан профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги оширилиши, устамалар қўшилишини айтган.

«Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қиляпмиз», деган президент.

Шу боис, келгуси йил 1 январдан:

  • профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;
  • ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;
  • эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

Бунинг учун кейинги йил бюджетидан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади. Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг