Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профилактика инспекторини пичоқлаган шахс ушланди

Профилактика инспекторини пичоқлаган шахс ушланди

Видеодан скриншот

2025 йил 1 июл куни Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани «Юксалиш» маҳалласида хонадонларнинг бирида юз берган оилавий можаро чоғи профилактика инспектори Абдурасул Абдувалиев пичоқланган ва оғир тан жароҳати оқибатида вафот этганди.

Маст ҳолда унга пичоқни санчиган 65 ёшли Юнусали Холбозоров воқеа жойидан яширинган, уни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилаётган эди.

ИИВ матбуот котиби хабар беришича, гумонланувчи ушланди. Юнусали Холбозоров жорий йилнинг 4 июл куни соат тахминан 06:30 ларда «Юксалиш» маҳалласи «Сўқолоқ» қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг