ПСЖ машҳур футболчиси 15 йилга қамалиши мумкин

Машҳур футболчи панжара ортида қолиши мумкин. ПСЖ ҳужумчиси Ашраф Ҳакимий зўравонлик содир этганликда айбланмоқда.
Август ойининг дастлабки кунида прокуратура судга Ҳакимийни айбдор деб топиш тўғрисида илтимоснома киритди. Бу ҳақда Le Parisien ўз саҳифаларида хабар бермоқда.
Агар суд уни айбдор деб топса, марокашлик спортчи 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳакимийнинг ўзи ҳам жиноятда айбини бир неча бор рад этган. ПСЖ футболчиси бу айбловдан бошқалар ғараз мақсадларда фойдаланилаётганига ишонади.
Умуман олганда, Ашраф Ҳакими ПСЖ сафида 175 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урган ва жамоадошлари сафида 35 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter