Путин исён вақтида эгалланган ҳудудда йиғилиш ўтказди

Президент Владимир Путин Ростов-Дондаги махсус операциялар гуруҳи штаб-квартирасида йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда Кремл матбуот хизмати.
«Президент Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов, бўлинмалар командирлари, гуруҳнинг бошқа юқори мартабали офицерларининг ҳисоботини тинглади», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 24 июн куни Ростов-Дондаги махсус операциялар гуруҳи штаб-квартирасини «Вагнер» эгаллаб олганди. Хусусан, компания раҳбари Евгений Пригожин исён вақтида ушбу штаб-квартирада эди ва у исён тугаганидан кейин уни тарк этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter