Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин қамоқ хавфи сабаб БРИКС саммитига бормайди

Путин қамоқ хавфи сабаб БРИКС саммитига бормайди

Россия президенти Владимир Путин Бразилиядаги БРИКС саммитида қатнашмайди. Кремл буни тўғридан-тўғри мамлакатнинг Халқаро жиноий суд аъзолиги билан боғлади

Владимир Путин 6-7 июл кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида видеоконферентсия орқали иштирок этади, деди чоршанба куни Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков. 

 Бразилия 2023 йилда Путинни ҳибсга олишга ордер берган Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг аъзоси саналадп. Ўшандан бери Путин Мўғулистон каби Рим статутини имзолаган давлатга борган ва улар уни ҳибсга олишга уринмаганди. 

 Аммо Ушаков Путиннинг қарорини Бразилиянинг ХЖС аъзо бўлиши билан бевосита боғлади. "Бу ХСЖ талаблари контекстидаги маълум қийинчиликлар билан боғлиқ. Айнан шу шароитда Бразилия ҳукумати бизнинг президентимизга ушбу йиғилишда иштирок этишига имкон берадиган аниқ позицияни эгаллай олмади", - дея расмийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Интерфакс. 

 Халқаро ҳибсга олиш учун ордер берилмаган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров боради, деди Ушаков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг