Путин янги машинали бўлди
Россия президенти Владимир Путиннинг Aurus машинаси янгилангани ҳақидаги видеохабарни журналист Павел Зарубин ўз телеграм-каналида эълон қилди.
Бу 2018 йилда Путин инаугурация пайти фойдаланган автомобил (Aurus Senat Limousine)нинг янгиланган модели, дейилади хабарда. Машинанинг асосан олд қисми: оптикаси, панжараси, бампери, капоти, қанотлари дизайнига ўзгартиришлар киритилган.
Янги Aurus Senat 7 май — президентнинг инаугурацияси куни тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter