Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қачон «права»га ўқиса бўлади? Автомактаблар фаолияти ҳақида маълумот берилди

Қачон «права»га ўқиса бўлади? Автомактаблар фаолияти ҳақида маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

Барча ҳудудларда автомактаблар фаолияти тикландими? Пандемия шароитида уларга фаолияти олиб бориш учун қандай шартлар қўйилди?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига рухсат берилган.

Бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб онлайн ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим.

Таълим инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан пандемия шароитида ушбу ташкилотлар фаолиятини қандай кўринишда йўлга қўйиш ва сифатли таълим бериш бўйича кўрсатмалар берилди. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчиларга масофадан туриб ўқитиш имконияти бўлган ташкилотларгина иш бошлаши лозимлиги тушунтирилди. Республика махсус комиссиясининг қарори билан белгиланган талабларга амал қилмаган ташкилотларга маъмурий жавобгарликдан ташқари лицензияси бекор қилишгача бўлган чоралар қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг