Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаллиқ ўғирлаш фожиали якунланди

Қаллиқ ўғирлаш фожиали якунланди

Фото: Zakon.kz

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида икки томоннинг розилиги билан анъанавий маросим доирасида ўғирланган 20 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотга кўра, тўй кортежи, улар орасида келин ва куёв ўтирган машина ҳам бўлган, йўлда ҳаракатланиш қоидаларини бузган. Автомобиллар ўзаро пойга ўйнаган, уларнинг бири туртиб юбориши оқибатида Mercedes-Benz машинаси ағдарилиб кетган.

«ЙТҲ оқибатида Mercedes Benz йўловчиларидан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва яна икки йўловчи шифохонага жойлаштирилди. Айбдор ҳайдовчи вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Ҳодиса юзасидан судгача тергов ўтказилмоқда», — дейилади Олмаота вилояти полиция бошқармаси матбуот хизмати баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг