Қариликда юракнинг фаолиятига фойда берадиган маҳсулотлар
Юрак инсоннинг энг муҳим органларидан биридир. У насос каби қонни томирлар орқали ҳайдаб, кислород ва озуқа моддаларини барча органлар ва тўқималарга етказиб беришни таъминлайди. Бироқ, 50 ёшдан кейин юракнинг ўз вазифасини бажариши қийинлашади. Парҳезшунос Елена Соломатина қандай овқатлар юрак-қон томир тизимини соғлом сақлашга ёрдам беришини айтди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, одамларда атеросклероз ривожланиши, қоннинг қуюқлашиши, жигар ва қалқонсимон безнинг нотўғри ишлаши туфайли юрак муаммолари пайдо бўлиши мумкин. Биринчи сабабни истисно қилиш учун сиз ёғли балиқ, зиғир ёғи ва балиқ жигарини истеъмол қилишингиз керак.
Ушбу маҳсулотларда кўп миқдорда омега-3 мавжуд бўлиб, қон томирлари деворларида ёмон холестерин тўпланишига тўсқинлик қилади.
«Ёғли кислоталар ҳам ҳужайра мембранасининг бир қисмидир. Танадаги фойдали моддаларнинг филтрланиши унинг пластиклигига боғлиқ ва омега-3 таркибидаги миелин қобиғи нерв импулсларининг тезлигини назорат қилади», — дея қўшимча қилди диетолог.
Қоннинг қуюқлашишига йўл қўймаслик учун диетага саримсоқпиёз, оддий пиёз ва булғор қалампирини киритишингиз керак.
«Пиёз таркибида кичик томирлар деворларини мустаҳкамловчи, марказий асаб тизимида қон айланишини тезлаштирадиган куерcетин ҳам бор, шунинг учун томирлар шикастланмайди. Саримсоқ эса германийга бой, бу юрак клапанларининг ишлашига таъсир қилади», — дея таъкидлади Соломатина.
Юракнинг ҳолати холестерин ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи соғлом жигар функцияси билан боғлиқ. Бу масалада творог, йогурт ва тухум ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter