Қариндошининг паспортини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Олмазор туман ички ишлар органларига 45 ёшли Равшанбек Т. мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, 21 ноябрь куни жияни 28 ёшли Санжар Т. жанжал оқибатида унинг паспортини газ плитасида ёқиб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227 моддаси («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter