Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарши туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Қарши туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг учунчи йўналиши — аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида республика бўйлаб Рақамли ўқув технологиялари марказлари ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги ўқув маркази Қарши туманида очилди. Унинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев, вазирликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари, Қарши шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари ва ходимлари ҳамда туман фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади. Марказда ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар йўналишлари бўйича ўқув курсларни ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган.

Шунингдек мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг