Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида 7 мансабдорга жиноий иш очилди (видео)

Қаршида 7 мансабдорга жиноий иш очилди (видео)

Қарши шаҳрида 7 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Уларга катта миқдорда ноқонуний ер сотиш айблари қўйилган.

Гап шундаки, Қарши шаҳар ҳокимининг қарорига асосан аукционсиз бериб юборилган 318 та ҳолатда бозор баҳоси 156 млрд. 422 млн. сўмлик 105 гектар ер майдонларининг бўш турган 90,1 млрд. сўмлик 58 гектар ер майдонлари протест орқали бекор қилинган ва ҳокимлик захирасига қайтарилган.

1,2 гектари эса e-ijro аукцион платформаси орқали сотувга чиқарилган. Қурилиш ишлари амалга оширилган 56,4 млрд. сўмлик 27 гектар ер майдонларини қайтариш бўйича судларга 133 та даъво аризалари киритилган.

Қонунни бузган Қарши шаҳри ҳокимлиги, Кадастрлар палатаси қурилиш бўлимининг 7 нафар мансабдор шахсига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва судга юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг