Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарздан «чекиниб» юрган қайнота невараси учун алиментни қоплашга мажбур бўлди

Қарздан «чекиниб» юрган қайнота невараси учун алиментни қоплашга мажбур бўлди

Бир неча йилдан буён бахтли яшаб келаётган Н.Қаҳҳорованинг  эри вафот этиб, бир нафар фарзанди билан ёлғиз қолган. Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин ота-онасининг хонадонига қайтган аёл вояга етмаган фарзанди учун алимент ундира олмаган.

Аёлнинг аризаси Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.  Алимент ундириб ололмаган аёл бирга яшаган вақтда харид қилинган ва эрига тегишли бўлган «Дамас» автомашинаси ҳам қайтонасида қолиб кетганини ҳам билдирган.

«Турмушдаги умумий мулкдан ўз улушини суд орқали олиши керак бўлган аёл ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила ололмаган. Бюро аралашуви билан  Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди ижро варақасига асосан қарздор қайнотадан ундирувчи Н.Қаҳҳорованинг фойдасига автомашина бўйича ўзи ва вояга етмаган фарзандининг улуши ҳисобланди. 67 миллион сўмдан зиёд маблағ қонуний асосларда аёлга тўлиқ ундириб берилди»,-деди  МИБнинг Бухоро вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Ихтиёр Олимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг