Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги яширин дори цехининг "сири" ошкор бўлди

Қашқадарёдаги яширин дори цехининг

Фото: Прокуратура департаменти.

Қашқадарё вилоятида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.Д. Яккабоғ тумани “Чинобод” МФЙдаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, дори воситаларнинг ёрлиқ ва йўриқномаларини ўзгартириш орқали қалбаки дори воситаларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан умумий баҳоси 193,5 млн сўмлик 11 турдаги 3 211 дона дори воситаси ҳамда 188 638 дона турли дори воситаларининг ёрлиқ ва йўриқномалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг