Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё: дала шийпонидаги маишатбозлик хунук оқибат билан тугади

Қашқадарё: дала шийпонидаги маишатбозлик хунук оқибат билан тугади

Фото: «Tergov.uz»

17 сентябрь куни соат 03:00 да Косон тумани ҳудудидаги фермер хўжалигига қарашли дала шийпони рўпарасида 37 ёшли Ш.Х. ва 38 ёшли А.Н. биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Сўнгра улар маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолишган, А.Н. жанжал вақтида қўлидаги ошхона пичоғини Ш.Х.нинг ўнг ва чап кўкрак соҳасига қасддан санчиб олган.

Тан жароҳатлари олган Ш.Х. тиббиёт муассасага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Н., га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, А.Н.га нисбатан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг