Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилоятидаги «Ekotrans» МЧЖга 17 та техника топширилди

Қашқадарё вилоятидаги «Ekotrans» МЧЖга 17 та техника топширилди

Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган «Ekotrans» МЧЖга  Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 ноябрдаги 748-сонли қарорига асосан Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида имтиёзли харид қилинган техникалар топширилди.

«Ekotrans» МЧЖга махсус замонавий чиқинди ташишга мўлжалланган 17 дона  техникалар топширилди.

Ҳозирда Қашқадарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан шуғулланадиган 11 та ДХШ ва 1та Кластер фаолият юритиб келмоқда.

Қашқадарё вилоятида  Косон туманида 10 дона, Чироқчи Кўкдала туманида  10 дона,  Ғузор туманида 14 дона, Дехқонобод туманида 8 дона. Касби туманида 17 дона. Китоб туманида 15 дона, Қамаши туманида 9 дона, Қарши туманида 11 дона, Миришкор туманида 7 дона, Муборак туманида 9 дона, Нишон туманида 8 дона, Шаҳрисабз туманида 16 дона, Шаҳрисабз шаҳарда 15 дона, Яккабоғ туманида 18 дона чиқинди ташишга мўлжалланган техникалар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг