Қашқадарёда фуқарони «шантаж» қилганлар ушланди. Улардан бири 76 ёшда
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида фуқарони шарманда қилувчи сохта фото ва видеотасвирлар тайёрлаб, уларни Telegram каналларида тақатиб, уни ўчириш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, 38 ёшли Б.У.нинг аризасига асосан олиб борилган суриштирув ишлари натижаларига кўра, ушбу жиноятни Деҳқонобод туманида яшовчи 38 ёшли М.Р. ҳамда 76 ёшли фуқаро Н.С.лар содир этилганлиги аниқланди.
Улар фото ва видеоларни ўчириб ташлаш эвазига Б.У.дан 8 млн сўм пул талаб қилган.
Ҳозирда жиноят содир этган М.Р. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, М.Р. ва Н.С. лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter