Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда икки аёл дарёда чўкиб ҳалок бўлди

Қашқадарёда икки аёл дарёда чўкиб ҳалок бўлди

Жорий йил 7 июль куни Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи икки нафар 61 ёшли аёл Шаҳрисабз тумани «Мираки» МФЙда «Оқдарё» дарёсининг ўнг қирғоғига чўмилиш мақсадида тушиб, оқиб кетиши натижасида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишча, ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тиббий-экспертизанинг хулосасига кўра, фуқарорларнинг ўлимига нафас йўлларини суюқлик билан беркилиши натижасида механик асфекциядан вужудга келганлиги сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг