Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда имтиҳон жавобларини пуллаган ўқитувчи ишдан олинди

Қашқадарёда имтиҳон жавобларини пуллаган ўқитувчи ишдан олинди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги мактаб ўқитувчиси имтиҳон жавобларини ўқувчиларга сотаётгани айтилган видеотасвир тарқалган эди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан дастлабки расмий муносабат берилди.

Аниқланишича, Кўкдала туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактаби «Она тили ва адабиёти» фани ўқитувчиси Қ.И. 2025 йил 28 май куни ўз фанидан Давлат имтиҳони бошланишидан олдин шу мактабнинг 11-синф битирувчиларига имтиҳон саволларининг жавобларини нусхасини чиқарганини, ўқувчиларга кўргазма сифатида кўрсатиб ўқувчилар имтиҳондан олдин билимларини мустаҳкамлаш учун имтиҳонга пухтароқ тайёргарлик кўриш ва билимлари мустаҳкамлаши учун тавсия қилган.

У, шунингдек, бу жавобларни компьютер хизматлари кўрсатувчидан сотишга берилганлигини айтиб, агар хоҳловчилар бўлса 5 минг сўмдан сотиб олишлари мумкинлигини айтган.

Ҳолат юзасидан вилоят бошқармаси томонидан мактаб директорига таъсир чораси қўлланилган ва ўзбошимчалик билан иш тутган фан ўқитувчиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг