Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда она-бола фирибгарлар қўлга олинди

Қашқадарёда она-бола фирибгарлар қўлга олинди

Қашқадарёлик она ва унинг қизи – Х.З. ҳамда Т.И.лар Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб жами 11 нафар фуқарони чув туширган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда

Жабрланувчи фуқаролар она-болага бу хизматлари учун 100 – 700 АҚШ доллари берган.

Суриштирувда уларнинг жами 11 нафар фуқаролардан 4 300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборгани маълум бўлган.

Шунингдек, Т.И.нинг 2021 йил 1 ва 2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва котибаси ҳамда кўп тармоқли поликлиника бош шифокориларига телефон орқали ўзини мансабдор шахс сифатида таништириб, SMS хабар ёзиб, юқоридаги фуқароларни исм- фамилиясини ёздириб, ишга қабул қилишини талаб қилгани аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг