Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда яшин урганларнинг шахсига аниқлик киритилди

Қашқадарёда яшин урганларнинг шахсига аниқлик киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Откамар» МФЙда 9 март куни соат 11:45 да ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин ургани хабар қилинганди.

Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этиб, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган.

Қайд этилишича, яшин уриши оқибатида вафот этган эркак 63 ёшда бўлган. Унинг жароҳат олган 37 ёшли ва 42 ёшли ўғиллари айни пайтда шифохонада даволанмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг