Қашқадарёдаги заправкада ёнғин: 4 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёдаги заправкада ёнғин сабаб 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
16 июль куни соат 14:40 да Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтиндала” МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Шунингдек, воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter